Ҳоким одамларни тинглади

0 156

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!". Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Яқинда ҳокимлик биносида туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов томонидан аҳоли учун ўтказилган оммавий қабулда кўплаб муаммоларга ечим топилди.

Халқ қабулхонаси, тумандаги  секторлар раҳбарлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этган қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди ва тегишли идоралар томонидан мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Қабулда асосан йўл таъмирлаш, электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш, уй-жой, тиббий ёрдам кўрсатиш, ичимлик суви, моддий ёрдам кўрсатиш, маъмурий-ҳуқуқий муаммоларга оид 50 ортиқ мурожаатлар бўлди. Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди. Баъзи ўрганиб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар тегишли ташкилотлар  томонидан назоратга олинди.

- Мен бундан авввал ўтказилган қабул давомида қишлоғимиздаги 77-умумтаълим мактабида ўқув бинолари етишмаётганлиги ва спорт зали йўқлиги сабабли шу муаммони бартараф этишни сўраб мурожаат қилган эдим, - дейди Тарнов маҳалласи Жарбоши қишлоғида яшовчи фуқаро Қурбонтош Номозова. - Мурожаатим туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, мактабимизга қўшимча бино ва спорт зали қурилиши 2020 йил Давлат дастурига киритиладиган бўлди. Бунинг учун туманимиз ҳокими Аъзамхон Бахрамовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Қабул давомида тушган мурожаатлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, такрорий мурожаатлар бўлган тақдирда масъулларга қатъий чоралар кўрилиши айтиб ўтилди.


Ў
з мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ