Осойишта қўрғон посбонлари

0 77

Мамлакатимизда эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги сақлаш, жамоат хавф­сизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш масалаларига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар бир кишининг фаол фуқаролик бурчи.

Тумандаги биринчи сектор ҳудуди Каттаминг аҳоли массивида фаолият олиб бораётган 13-сон ички ишлар бўлинмасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича самарали тизим йўлга қўйилган.

Бўлинма ҳудуддаги М.Султонов, О.Маҳмудов, Э.Қурбонов ва Охунбобоев аҳоли массивларидаги 8 минг 300 нафардан зиёд фуқаролар истиқомат қилаётган 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларини қамраб олган. 3 та умумтаълим мактаби, 1 та касб-ҳунар коллежи, 3 та мактабгача таълим муассасаси, мусиқа мактаби, оилавий поликлиника ва 3 та қишлоқ врачлик пунклари ҳамда 2 та деҳқон бозорлари билан узвий алоқалар йўлга қўйилган.

- Бўлинмамиз таркибида туман ички ишлар бўлими жиноят-қидирув бўлими тезкор вакили, 7 та ҳудудий профилактика инспекторлари, ҳудуддаги ҳар бир маҳаллада профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда, - дейди бўлинма бошлиғи Баҳодир Маликов. - Ҳудудда 4 та жамоатчилик назорат постлари ташкил этилган. Аҳолининг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида доимий равишда туман ҳокими, ички ишлар бўлими бошлиғи ва тумандаги жиноий, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг сайёр қабуллари ўтказилиб келинмоқда. Бўлинмамизда туну кун навбатчилик ташкил этилган. Профилактик тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилган. Натижада ҳудудда жиноят содир этилиши кескин камайди.

Айтиш керакки, ҳудуддаги Мўминхўжа маҳалласида жойлашган 203-милиция таянч пунк­ти катта профилактика инспектори Бектош Хўшиев маҳаллада тинчлик ва осойишталикни сақлашда мавжуд муаммоларни бартараф этиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда юқори кўрсаткичларга эришгани учун "Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти" кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди ва республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Ҳа, бўлинма ходимлари кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ҳудудни жиноятчиликдан холи ҳудуд даражасига олиб чиқиш устида астойдил иш олиб боришмоқда.

Ж.Сафаров,
ўз мухбиримиз. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ