Ёш полвонлар куч синашди

0 54

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббус бўйича туманда кўплаб маънавий-маърифий, спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири яқинда тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтди. Белбоғли кураш бўйича туман очиқ биринчилиги учун ташкил этилган беллашувларга нафақат туман ёшлари балки қўшни Пастдарғом, Нарпай туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳридан келган жами 127 нафар ўғил-қизлар ўзаро куч синашди. 5 та жамоада майдонга чиққан муросасиз беллашувларда туманимизнинг БЎСМ жамоаси 1-ўринни, 43-мактаб жамоаси 2-ўринни, Пастдарғом тумани жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар. Спортчилар мусобақа якунида туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ