Китоб ҳар бир қалбга нурдек энажак

0 29

Боламиз  қалбига  ижод  завқиниСололсак  қанийди,азиз  юртдошим.Баралла  ҳайқирсак  ярашар  кейин,
У менинг Юлдузим, Ойим, Қуёшим.        
                 

Китоб ҳақида гап кетганида, китоб ўқишни тарғибот қилганимизда, китобхонлик  маданиятини юксалтириш тўғрисида фикр юритганимизда, "Китоб ўзи нима?" - деган саволга жавоб топишимиз мумкин бўлган халқ мақолларини, ҳикматли сўзларни эслашимиз лозим.

Китоб - билим  манбаи. Инсоният томонидан асрлар мобайнида  қилинган ихтиролар, кашфиётлар, хуллас турмуш кечириш учун билишимиз  лозим бўлган турли касб-ҳунарларнинг сир-асрорлари бўлган билимлар  ҳаммаси китобларда жамланган. Китобларда ёзма равишда сақланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган билимларнинг барчаси биз ҳаётда  қоқилмасдан яшашимиз учун, оғиримизни енгил, осон қилишимиз учун асқотади. Билимдон киши тадбиркор бўлади, ишбилармон бўлади, фикри  теран, дунёқараши кенг бўлади. Инсон ҳаётида ўз  билими туфайли барча муаммоларга самарали ечим топади.  

Билим - ақл  чироғи. Китоб эса билим манбаидир. Демак, китоб  ўқиган киши билимдон бўлади, билимли киши ақлли бўлади, ақлли кишиларни эса комил, етук инсонлар деб атайдилар. Ана шундай заковатга  йўғрилган умр кечираётган кишиларни закий, доно, даҳо, буюк зотлар, алломалар деб атаймиз. Олимлар, шоирлар, фозиллар, уламолар ва  умуман, қайси соҳада  бўлмасин, ўз ишининг устаси бўлиб, ўзи машғул бўлган  юмушни санъат даражасига олиб чиққан зотлар буюклигининг замирида  билим ётади. Инсон китоб мутолаа қилиши натижасида маърифатли, маданиятли, тарбияли шахсга айланади, унинг онгида ўзидан каттага  ҳурмат, кичикка иззат, ота-онага, Ватанга садоқат, муҳаббат, халқпарварлик туйғулари камол топади. Шунинг учун азиз  юрт¬дошлар, қадрли ота-оналар билимлар хазинаси бўлган китобларни севайлик, ўқиб, мутолаа қилиб қалбимизни нурга тўлғазайлик. Бу борада болаларимизга намуна, ўрнак бўлайлик. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларни баркамол авлод қилиб вояга етказишни ўз олдимизга устивор  вазифа қилиб қўйган эканмиз, уларнинг онг-маънавиятини юксалтириш учун беқиёс хазина - китобдан самарали  фойдаланайлик. Ёшларимизни  мутолаага қизиқтириш учун китоб ўқишни тарғибот қилайлик. Китоб ўқиш  маданиятини юксалтирайлик. Китоб ўқишга қизиққан боланинг маънавияти  юксалади, унинг онгида тафаккур қилиш пайдо бўлиб, эзгу ғоялар илдиз  отади, ижод қилиш ҳисси уйғонади. Агар, биз ёшлар онгида, қайси бир соҳада бўлмасин, ижод қилишга қизиқиш уйғота  олсак, демак ўша боланинг қалбига эзгулик уруғини эккан бўламиз. Қалбида ижод завқи, ҳаётга  муҳаббат жўш урган бола ҳеч қачон безорилик, кашандалик, гиёҳвандлик каби иллатларга яқин йўламайди. Ҳа, азизлар, шоир айтганидек: "Кимдир  қўлларига қурол тутқазмасидан боламиз қўлига қимматбаҳо совға деб  китоб, дафтар, қалам берайлик. Уларни турли  хил илмий-оммабоп, адабий-бадиий  китоблар мутолаа қилишга, қолаверса, ижод қилишга  рағбатлантирайлик. Ана шундагина қалбимизда инсоний ҳаловат топамиз. 

Муҳаммад  Мурод  Султон,
туман "Ижодкорлар уюшмаси" масъул котиби.   




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ