Илғор ғаллакорлар рағбатлантирилди

0 78

    Каттақўрғон тумани давлатга ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажаришда сидқидилдан меҳнат қилган қишлоқ хўжалиги соҳаси фидоийлари туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

      – Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрамига ғалладан улкан хирмон кўтаришни ният қилган эдик, – дейди Э. Қурбонов ММТП раиси У. Қувонов. - Ҳудудимиздаги барча фермерлар давлатга ғалла сотиш режасини уддалади. Барчаси аввало, деҳқон учун яхши бўлаётир. Демак, бутун халқимиз учун ҳам яхши. Бу бизни янада яхши ишлашга рағбатлантирмоқда.

      Сидқидилдан меҳнат қилган одамнинг турмуши фаровон, эл орасида ҳурмат-эътибори баланд бўлади. Ризқ-рўзимиз бўлган дон етиштириш билан эл фаровонлигига ҳисса қўшиб келаётган фермерларимиз фаолияти ҳам яхшиликка, эзгуликка йўғрилган.


    Мавсум давомида фаоллик кўрсатган илғорларга туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов томонидан ҳокимликнинг эсталик совғалари топширилди.


Ж. Сафаров.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ