Ғўза парвариши маслаҳатлашилди

0 46

    Каттақўрғон туманидаги “Хўшал” фермер хўжалигида ғўза майдонларида белгиланган комплекс агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва ғўза зараркунандаларига қарши курашишни тизимли ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

    Семинарда туман ҳокимларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Қишлоқ хўжалиги ва Агроинспекция бўлими бошлиқлари, “Агрокимёҳимоя” АЖ туман филиали мудирлари, ўринбосарлари ҳамда ҳудудий агрономлари, Пахта-тўқимачилик кластери корхоналари раҳбарлари, туман Ирригация ва насос станциялари бўлими бошлиқлари ва йирик пахтачилик фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.
    Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи  Муҳиддин Эсанов ҳозирги кунда ғўза майдонларида белгиланган комплекс агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, пахтани зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва мўл ҳосил тўплашда тизим ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари олдида турган асосий вазифалар тўғрисида гапирди. - Пахта ҳосили яратишда ғўза ҳосилдорлигини ҳозирдан аниқлаб олиш зарур, - деди М.Эсанов. - Бунинг учун ғўзага сифатли ишлов бериш, уни вақтида суғориш, ўғитлаш ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва белгиланган қоидалар асосида ўтказиш талаб қилинади.


   Семенар ишида вилоят ҳокими ўринбосари Абдумажид Нурқулов, инспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғи Нурмамат Турсунов, туман ҳокими Аъзамхон Бахрамовлар томонидан ғўзага ишлов бериш ва уни ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни самарали ва сифатли ўтказиш бўйича ҳар бир ташкилот кесимида амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Қатнашчиларга вилоятда фаолият юритувчи йирик биолаборатория раҳбарлари томонидан зараркунандаларга қарши курашишда ишлатиладиган кимёвий ишлов бериш воситалари (переперат)ларнинг янги турлари ва уларни ишлатилиши бўйича тавсия ва тушунчалар берилиб, амалий қўллаш усуллари намойиш этилди.
                                                                                              

Нурали Номозов,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ