Маҳалла мутахассислари учун ўқув-семинар ташкил этилди

0 68

Маҳалла тизимида хотин-қизлар масалалари билан алоҳида шуғулланадиган штат бирликларининг жорий этилиши ва уларнинг иши ўзаро тизимли асосда йўлга қўйилиши маҳалла фаолиятини юксалишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Мутахассис фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг билим савиясига боғлиқ. 

Яқинда туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари учун ўқув-семинари ташкил этилди. Семинар иштирокчилари туман ҳокимлиги вакиллари, туман ИИБ ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман бош имом хатиби, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди судьяси, туман тиббиёт бирлашмаси репродуктив саломатлик маркази раҳбари, ДТ “Халқ банки” Пайшанба филиали ходимлари, туман ФХДЁ бўлими масъуллари, “Маҳалла” жамоатчилик фонди туман бўлими мутахассислари томонидан тайёрланган Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, диний саводхонликни ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларимизни сақлаб қолиш, оилавий ажримларни  олдини олиш, туғилганлик тўғрисидаги ва никоҳни қайд этганлик учун гувоҳонамаларни олиш тартиби ва қонунчилик талаблари, аёллар репородуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, фертел ёшидаги аёлларнинг профилактикаси, фуқароларга давлат дастурлари асосида имтиёзли кредитлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби, маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик талабларига бағишланган маърузаларни тингладилар. Семинарда иштирок этган маҳалла мутахассислари оилалар билан ишлашда жуда фойдали бўлган маълумотларга эга бўлдилар. 

Латофат Убайдуллаева, 
туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ