Қабулхона тадбиркорларга кўмакдош

0 73

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, туманимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси фаолият бошлади. 


Тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш, тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи "business.gov.uz" ягона интерактив портали фаолият кўрсатишини таъминлаш тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.


- Қабулхона тўлақонли фаолият юритиши учун тумандаги 12 та корхона ва ташкилотлардан мутахассислар жалб қилинган, - дейди қабулхонанинг туман бўлими мудири Сардор Рустамов. - Бугунги кунгача қабулхонамизга 19 та тадбиркорларимиз ўз муаммолари билан мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг биттаси жойида ечим топди. 10 та мурожаат вилоят ва 8 таси республика даражасида бўлгани сабабли уларни тегишли тартибда ҳал қилиш учун юқори турувчи қабулхоналарга юборганмиз. 
           

 Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ