Одам сотиш жирканч иллат

0 92

Одам савдоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Ҳудуд ва чегара танламайдиган ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатимизда мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий база яратилган.


Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни, 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ушбу трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.


Афсуски, дунё буйлаб  шунча кенг қамровли фаолият тегишли тарғибот-ташқвиқот олиб борилишига қарамасдан, ҳар йили миллионлаб инсонлар "Замонавий қуллик", яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар ҳатто ёш болалар ҳам борлиги ачинарли.


Бунинг асосий омилларидан бири фуқаролар чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Натижада, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда. 


БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ҳар йили дунё буйича 600-800 минг нафар аёл ва болалар алдов йули билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб сотиб юборилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш буйича чоралар тўғрисида"ги қарори билан одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши таъд­бирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди. 


С.ДАМАНОВ, 

Самарқанд ҳарбий прокуратураси катта терговчиси.  




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ