Коррупция – тараққиёт кушандаси

0 226

Коррупция – сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емиради. Ушбу иллат шуниси билан хавфлики, у жамиятда ижтимоий тенгсизликни юзага келтиради, аҳолини, халқни олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини йўқ қилади, жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатларда адолатсизликни вужудга келтиради ва энг ёмони, аҳоли ўртасида турли хил норозиликларни келтириб чиқаради.

Мамлакатимизда коррупцияни енгиш, ҳокимият амалдорларининг ҳалол ишлашини таъминлаш, бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, тадбиркорлар олдида турган бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, халққа ва тадбиркорларга халақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. 

Туман давлат солиқ инспекциясида яқинда бўлиб ўтган йиғилиш ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди. Мавзу юзасидан ўтказилган йиғилишнинг асосий мақсади туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўртасида коррупция, порахўрлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш ва бу борада профилактик тадбирларни янада жонлантиришга қаратилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар инспекциянинг барча ходимларини ички тартиб-интизом қоидаларига риоя этишлари, салбий ҳолатлар, хусусан порахўрлик ва таъмагирлик, мансабни суистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, солиқ тўловчилар билан хушмуомилада бўлиш, касб одобномасига риоя қилиш орқали коррупцияга қарши курашишга чақиришди.


- Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган, - дейди туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акбарали Қулмирзаев.  -  Фақат бу жараёнда ходимларимиздан ҳушёрлик ва масъулият талаб этилади. Бу каби тадбирларни ўтказиш орқали шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқий онгини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцион ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишимиз керак. 
                                          

  Ғафур Қаршиев,
                                             ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ