Каттақўрғонда чорвачилик ривожланади

0 145

Чорвачиликни ривожлантириш, соҳага наслдор қорамоллар олиб кириш, уларни замонавий технологиялар асосида парваришлаш, етиштирилган қорамолларни жойида қайта ишлаш ва бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида туман миқёсида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада четдан наслли мол олиб келишда маҳаллий ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда иқлимлаштирилган зотларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги “Алишер Лидер файз” хусусий корхонаси ҳам чорвачиликка ихтисослашган кўп тармоқли хўжаликлардан бўлиб, корхона томонидан ўтган йили октябрь ойида Германия ва Австрия  давлатларидан 63 бош Голштен ҳамда Сментал зотдор наслли қорамоллар олиб келинди. Бундан ташқари ҳозирги кунда корхонага 59 бош наслли бузоқлар  ҳам олиб келиниб, парвариш  қилинмоқда.
Яқинда, туман ҳокимлигининг ташаббуси билан, ушбу корхонада четдан олиб келинган наслли чорва молларни парваришлаш, чорва мол бош сонини идентификациялаш, мавжуд урғочи молларни сунъий уруғлантириш, қишлоқ хўжалиги озуқа экинларини селекциялаш, артизан қудуқларидан фойдаланилган ҳолда такрорий маккажўхори экишда томчилатиб суғоришни ташкил этиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда сўз олган туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов чорвачилик йўналишига ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларига туманда қорамолчилик соҳасини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсияларини берди. “Ўзбекчорванасл” агентлиги раҳбар ва мутахасислари, тумандаги барча ММТП  раислари ва чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раислари ҳамда соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Ғофур Қаршиев,
Жаҳонгир Сафаров,
“Каттақўрғон ҳақиқати” мухбирлари




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ