Жиноятчиликни олдини олиш бош вазифа

0 67

Сўнгги уч йилда мамлакатимизда фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.


2017-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат  тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.


Мазкур вазифалар ижроси юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан давлат органлари ва кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалар аниқ белгилаб берилди.


Айни пайтда суд-ҳуқуқ органлари тизими томонидан кенг жамоатчилик ўртасида кенг қамровли тушунтириш тар­ғибот ишлари олиб борилмоқда.


Тимур Алмаматов,

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди раиси.

Илҳом Ҳамидов,

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ