“Диққат, пиёда” тадбири ўтказилди

0 162


Жорий йилнинг 1 июл куни Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Каттақўрғон туман ўқув-спорт техника клуби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ҳамда "Йўл харитаси"нинг 8-бандида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманидаги 40-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган ёзги болалар оромгоҳида дам олувчи ёшлар ўртасида "Диққат, пиёда" шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида ватанга хурмат туйғуларини сингдириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва уларга риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Ёшларни қизиқтирган саволарга жавоблар берилди. 


Рўзимурод Джураев,
“Ватанпарвар” ташкилоти туман ЎСТК раҳбари.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ