Хайр боғчам, салом мактаб!

0 97

Айни пайтда мактабгача таълим муассасаларида “Хайр боғчам, салом мактаб!» тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 7-сон мактабгача таълим муассасасида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Таълим муассасасида ҳам 7 ёшга тўлиб, жорий йилда мактаб таълимига чиқадиган болажонлар учун боғча билан хайирлашув тадбири бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бу борада қабул қилинган фармон ва қарорлар ёш авлод тарбияси йўлида олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтармоқда.

Юзга яқин болажонларни ўз қучоғига олган ушбу таълим даргоҳида ҳам тарбиявий жараёнлар инновацион усулларда олиб борилмоқда. Иккита қисқа гуруҳда болажонлар билан машғулотлар ташкиллаштирилган.

Наргиза Шукурова,
муассаса тарбиячиси.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ