Туманда иккита нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади

0 226

Мамлакатимизда давлат-хусусий шерикчилик асосидаги  мактабгача таълим муассасаси  ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Пайшанба шаҳарчасида “Маржона Сабрина” МЧЖ томонидан  100 ўринга мўлжалланган “Камалак” ҳамда 50 ўринга мўлжалланган “Миттижон” хусусий мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

    “Камалак” нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилишига 2 миллиард 9 миллион сўм сарфланиб болажонларнинг таълим–тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Машғулотлар хонаси, мусиқа зали, ётоқхона ҳамда овқатланиш хоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Бино атрофи ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилди. 100 ўринга мўлжалланган ушбу таълим муассасасида “Дўстлик”, А.Навоий, М.Улуғбек маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳолининг 3-7 ёшли болажонлари тарбияланади.

    - Муассасамизда  қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш орқали яна қўшимча 50 нафар болажонларни мактабгача таълимга жалб қилиш режалаштирилган, - дейди муассаса раҳбари Шоира Тўраева. –Шу билан биргаликда 22 нафар педагог-тарбиячилар доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Мақсадимиз келажак авлод фарзандларимизни билимли ва интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялаш.

    Шунингдек, тадбиркор Икром Усмонов  томонидан ҳам тумандаги М.Улуғбек маҳалласида 50 ўринга мўлжалланган  “Миттижон” нодавлат таълим муассасаси болажонлар ихтиёрига топширилди. 

    Нодавлат таълим муассасаларининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, кенг жамоатчилик вакиллари янгидан ўз фаолиятини бошлаётган ушбу таълим муассасалари миллатимиз келажаги йўлида муносиб хизмат қилишини эътироф этдилар.


Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ