Ўзбекистон ва Австрия нашрлари ўзаро тажриба алмашиши мумкин

0 232

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

 
 “Бугун Агентлигимиз жамоаси билан Австриядаги энг нуфузли нашлардан бири — «Kurier» газетаси раҳбари Гельмут Брандштаттер билан учрашув бўлиб ўтди.
 
 Учрашувда Австрия ва Ўзбекистондаги нашрларнинг бугунги ҳолати ҳақида суҳбатлашдик, ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилдик.
 
 «Kurier» газетаси немис тилида ҳар куни 365 минг нусхада чоп этилади. У дунёда энг ўқиладиган газеталар рейтингида 18-ўринда қайд этилган.
 
 Ўйлайманки, бутун дунёда босма нашрлар босқичма-босқич электрон кўринишга ўтаётган бир паллада ҳам қоғоз, ҳам электрон вариантда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ушбу газета тажрибаси бизнинг босма нашрларимиз учун ҳам қизиқарли ва фойдали бўлади”, деб ёзган агентлик раҳбари.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ