ТАДБИРКОРЛИК - МАМЛАКАТИМИЗ РАВНАҚИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ.

0 268

Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ичида келажакда мамлакатимиз равнақига  муносиб ҳиссасини  қўшишга хизмат қила оладиган соҳалардан бири бу аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор бераётганиги хеч кимга сир эмас.

            

Ушбу эътибор ва амалий қўллаб қувватлашлар замирида сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга хар томонлама кўмаклашиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.


Ҳудудларида оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчиликни янада ривожланишига, хотин қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари руёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолини бандлиги таъминлашига замин яратмоқда. 

Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишига бўлган қизиқишларини кескин ошириш, айниқса  кам таъминланган ва  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш, аҳоли томорқалари ва бўш турган экин майдонларидан унумли ва самарали фойдаланилган ҳолда қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттирилаётганлигини бугунги кунда барчамиз кўриб ва англаб турибмиз.


Амалга оширилиши назарда тутилаётган ушбу долзарб ишларни белгиланган тартибда ва муддатларда амалга ошириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган барча оилаларга амалий кўмак бериш ва моддий тартибда банк маблағларидан  фойдаланиш имкониятини берувчи асос сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 март кунидаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги №ПҚ4231- сонли қарори  матбуотда эълон қилинди.


Шу сабабли ушбу қарор юзасидан Каттақўрғон туман ҳокимлиги Молия бўлими томонидан кенг аҳоли қатламларига оддий ва тушуниши осон бўлишини мақсад қилган ҳолда мазкур қарорнинг мазмун моҳиятига қисқача тўхталиб ўтишга харакат қиламиз.


Президентимизнинг ушбу қарорига асосан “Ҳар бир оила тадбиркор”   давлат дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, агротехника ва ветеринария хизматларини кўрсатиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг мухтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш, кластр тизими орқали меҳнат фаолиятига жалб этиш, лойиҳаларнинг узлуксиз ва муваффақиятли амалга оширишига амалий ёрдам бериш назарда тутилган.


“Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури доирасида назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро Молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли даври билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда ажратилади.


Бу билан бирга ушбу қарорга асосан қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бўш турган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш мақсадида 2 йил муддатда ушбу ерларни ер майдонларини хақиқий даромад манбаига айлантириш шарти билан доимий ёки узоқ муддатга ижарага берилади.


Шу билан шахар ва туманлар марказларига фойдаланилмасдан турган биноларни тадбиркорлик субъектларига уларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш шарти асосида доимий ёки узоқ муддатга фойдаланиш хуқуқи билан бериш вазифалари вилоят ҳокимликлари зиммасига юклатилган.


Эндиги вазифа ушбу яратилиб берилган имтиёзли кредитлар эвазига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, бундан эса оиласини тадбиркорлик асосида домимий иш билан ва даромад билан таъминлаш истагини билдирган турли соҳа тадбиркорларини ўз бизнес режаларини амалга ошириш учун яратилган имтиёзли кредитлар асосида равнақ топтириш истагини билдирган барча фуқароларимизга яратиб берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятини бериш билан жонажон Ўзбекистонимизнинг янада равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшишига шак- шубха йўқ.


Чунки ушбу қарор мазмун моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳозирга кунда туманимиз ҳокими А.У.Бахрамов томонидан оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида олиб борилаётган ишларини бутун туманимиз аҳли кўриб ва юракдан ҳис этиб турибди.


Бу амалга оширилаётган эзгу ишлар туманимизда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида олиб борилаётган ишларга ўзининг ижоби таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.


                                                                                      Алишер Худайбердиев,

                                                   Каттақўрғон туман молия бўлими мудири




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ