Нотариал идорада саводхонлик йўқми?

0 208

Яқинда ишим тушиб туман маркази Пайшанба шаҳарчасидаги ФҲДЁ бўлими биносида фаолият кўрсатаётган 2-сон давлат нотариал идорасига бордим. Ушбу жиддий давлат идорасидаги “эътиборсизлик” ларни кўриб таажжубга тушдим.

Аслида Адлия вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган идоралар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида барчага ўрнак кўрсатадиган ташкилот ҳисобланади. 2-сон давлат нотариал идорасидаги аҳволни кўрсангиз, бунинг акси эканлигига амин бўласиз. Жумладан идора пештоқига осиб қўйилган пешлавҳадаги хатоликлар ҳар қандай киши таъбини хира қилади. Каттақўрғон туман сўзи “Каттақурғон”, аноним қутиси – “аноним қўтиси” ва фуқаролар учун эълон сифатида осиб қўйилган хабарномаларда кўплаб имловий хатоларни кузатишингиз мумкин. Энг ачинарлиси, идоранинг ёнғин хавфсизлигини учун ўрнатилган хавфсизликни таъминлаш шкафи номигагина ўрнатилган. Бу Ёнғин хавфсизлиги бўлими масъулларини эътиборидан четда қолган. Ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. 

Ж.Сафаров




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ