Айбдор мудиралар жаримага тортилди

0 477

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида"ги низомнинг 10-бандига асосан, адлия органларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилишининг мониторинги ва таҳлилини олиб бориш, уларнинг ижросини ташкиллаштириш бўйича ижро интизомига риоя этилишини ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиётида, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.

Шунга асосан, тумандаги мактабгача таълим муассасаларида иш берувчилар томонидан ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этганлик амалиёти таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 2 ҳамда 4-сон мактабгача таълими муассасаларида ходимлар ҳар олти ой давомида тиббий кўрикдан ўтганлиги, тиббий кўрик харажатларини ўз ҳисобларидан амалга оширганликлари аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасида "тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар" деб белгиланган.

Баён этилган ҳолатлар ҳамда ўрганишда тўпланган ҳужжатларга асосан, Каттақўрғон туман мактабгача таълими бўлимига қарашли 2-сонли ҳамда 4-сонли мактабгача таълими муассасалари мудиралари М.Ҳасанова ва М.Султоноваларнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган (Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши) ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар мазкур шахснинг маъмурий жавобгарлик масаласини ваколат доирасида кўриб чиқишлик учун туман Бандликка кўмаклашиш марказига юборилди.

Туман Бандлик марказидан олинган маълумотларга кўра, ҳар иккала муассаса раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат  қонунчилиги талабларини бузганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида жаримага тортилиб, қатъий огоҳлантирилган.

Ўткир ҲАКИМОВ,  
туман Адлия бўлими бошлиғи.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ