“Гранд Транс” зафар маррасида

0 164

Каттақўрғон туманидаги “Гранд Транс” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги фермер хўжаликлари давлатга ғалла топшириш режасини вилоятда биринчилардан бўлиб ортиғи билан уддаладилар.
      
Ҳудуддаги 9 та фермер хўжаликлари деҳқонлари  жорий йил  376 гектар майдонда мўл ғалла ҳосили етиштирдилар. Об-ҳавонинг қийинчиликларига қарамасдан ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирлар далаларда мўл ҳосил яратилишига замин бўлди.

Фермер хўжаликлари шу кунга қадар давлатга 1 208 тоннадан ортиқ сара дон етказиб бериб, бу борадаги шартномавий режани вилоятда биринчилардан бўлиб бажардилар. Ҳозирча, ҳар бир гектар ер майдонидан ўртача 53,4 центнердан ҳосил йиғиб олишга эришилди. Ҳали ўрилмаган ғалла майдонлари кўп. Барча ер майдонидаги ғалла ўриб олингач, ҳосилдорлик чўғи янада ортади. 
   – Туманимизда 8 743 гектар майдонда ғалла етиштирилди, - дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Насриддинов. - Шартномага асосан давлатга 25 139 тонна ғалла топшириш режасини бажариш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда туманимизда ғалла ўриш жараёни жадал суратлар билан давом этмоқда. Қувонарлиси, тумандаги “Гранд Транс” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларимиз давлатга ғалла сотиш режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажарди. 

     Деҳқонлар кузда ғалланинг «Бобур»,  “Юко” навини экиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказишди. Бугун қилинган меҳнат ўз натижасини бермоқда. Туман далаларида етиштирилган мўл ҳосил пешма-пеш ғалла хирмонларига етказилмоқда.
- Ҳукуматимиз томонидан бизларга яратиб берилаётган имкониятлар самараси бугун ғалла етиштиришда юқори натижаларга эришдик, - дейди “Ибратли оқ олтин” даласи фермер хўжалиги раиси Жўрабек Шодиев. – Далаларимизда етиштирилган мўл ҳосил давлат буюртмасидан ортиб, хўжалигимиз аъзоларининг эхтиёжига ҳам етади. Насиб бўлса ғаллачиликдан оладиган даромадимизнинг чўғи баланд.

Ҳа, айни пайтда туман даларида ўрим-йиғим авжида. Гуруҳларга бириктирилган ўрим комбайинлари етиштирилган сара донни сифатли қилиб йиғиштириб олмоқда. Мавсумга жалб этилган ишчи-ходимларнинг моддий манфаатдорлиги ва уларга яратилаётган шарт-шароитлар иш унимини оширмоқда.

Ш.Қаршиев.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ