Туманнинг “Ибратли” оилалари аниқланди

0 70

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлашда, мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлишига, тарбиявий имкониятини оширишга, муқаддас урф-одатларимизни, қадриятларимизни сақлаш мақсадида "Ибратли оила” танловининг туман босқичи ўтказилди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази ва қатор ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда иштирокчи оилалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Кўрик-танлов якуний натажаларига кўра, 1-ўринга  Ойжон маҳалласидан Абдуғани Нарзуллаевлар оиласи, 2-ўринга Дўстлик маҳалласидан Фахриддин  Абдуллаевлар оиласи, 3-ўринга Қўшбеги маҳалласидан Рустамжон Закировлар оиласи лойиқ деб топилди. Туман босқичида ғолиб деб топилган оилалар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари топширилди.
— Кўрик-танловга қизиқиш ортиб бораётгани, оилалардаги китобхонлик маданияти юксалаётганини бугунги тадбирдаги чиқишлардан маълум, – дейди туман “Оила” илмий–амалий маркази раҳбари Турумтош Алимова. — Энг муҳими, оилаларда ибратли бўлишга интилиш шаклланмоқда.

Жахонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ