Ёзги таътил қандай ўтади?

0 45

Ёзги таътил давомида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиб амалиётга тадбиқ этди. 

Унга кўра, эртамиз эгалари бўлган болажонларни ёзги мавсумда соғломлаштириш баробарида уларни интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.

"Халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлар концепцияси" га асосан таътил давомида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш, уларни "оммавий маданият"нинг турли салбий таъсирларидан ишончли ҳимоя қилиш, ўқувчи ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини, соғлом турмуш тарзини, китобхонликни кенг тарғиб қилиш доирасида иш олиб борилади.

Мавсум давомида соғломлаштириш оромгоҳларига қамраб олинмаган ўқувчиларнинг ёз мавсумини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш ишлари умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан маҳаллий ҳокимликлар, маҳаллалар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Шу мақсадда барча умумий ўрта таълим мактаблари қошида соғломлаштириш майдончалари, "Баркамол авлод" болалар марказларида қизиқишлар бўйича тўгарак машғулотлари ва туман ахборот-ресурс марказларида китобхонлик машғулотлари ташкил этилади.

Таълим муассасаларида ёшлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари жорий йил 15 июндан  15 августгача, ҳафтанинг душанба-жума кунлари ташкил этилади.

Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали ўқувчиларнинг дам олиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишнинг республика миқёсидаги янгича тизими яратилади. Шу билан бирга, ёзги таътил даврида 30 мингдан ортиқ ўқувчиларни маданий тадбирлар ва спорт мусобақаларига қамраб олиш имконияти пайдо бўлади. Энг муҳими, уларнинг турли ўзлигимиз ва маънавиятимизга ёт бўлган иллатлардан асраш, дунёқарашини кенгайтириш ва соғлом фикрлашига кўмаклашишга эришилади.

Тошмамат Отамуродов,
туман халқ таълими
бўлими шуъба мудири.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ