Муҳим ташаббуслар ижроси

0 186

Президентимиз томонидан 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни маънавий-маърифий онгини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишини, компьютер саводхонлигини ошириш, китобхонликка меҳр қўйиши бўйича туманда манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра ҳафтанинг ҳар жума куни  маданият, маънавият ва маърифат куни деб эълон қилинди. Бўлиб ўтаётган тадбирларда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар масъуллари ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари айниқса ёшлар кенг жалб қилинмоқда. Бундан ташқари "Тонгги бадантарбия" лойиҳаси доирасида "Ёшлик" марказий ўйингоҳида турли спорт машғулотлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва йўлга қўйиш мақсадида "Оммавий юриш" акцияси йўлга қўйилади. Бунда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. 

Ёшлар ўртасида ахборот технологиялари бўйича саводхонликни оширишга қаратилган турли семинар тренинглар, дастурларда ишлаш ва яратиш ҳамда интеллектуал ўйинларни ташкил этиш бўйича секциялар фаолиятини йўлга қўйиш устида ҳам иш олиб борилмоқда. Аҳоли айниқса ёшлар ўртасида китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ва ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик ҳафтанинг чоршанба куни "Китобхонлик куни" лойиҳаси доирасидаги тадбирларда қатнашиб, "Оиламга бир китоб" акциясининг фаол  иштирокчисига айланади.

Сарвар БОБОЕВ,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ