Болалар - бахтли келажагимиз

0 236

Бугун, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  Каттақўрғон туман Марказий истироҳат боғида “Болалар бахтли келажагимиз!” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ҳалқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирларида умумтаълим мактаблар ўқувчилари, мактабгача таълим муассалари тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари иштирок этди. 
Туман Маданият саройи ва Марказий истироҳат боғида намойиш этилган концерт дастури ҳамда турли қизиқарли кўргазмали чиқишлар болажонларда катта таассурот қолдирди. Боғдаги барча аттракционлар болажонлар учун хизматда бўлди.
Бундан ташқари тумандаги барча умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида югуриш марафони, миллий кураш, шахмат, асфальтга расм чизиш, шеър ўқиш каби танловлар ўтказилди. 

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ