Бадиий гимнастика бўйича Каттақўрғон очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

0 170

Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “1–Июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Каттақўрғон туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

 Мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафарга яқин гимнастикачи қизлар беллашишди.

Мусобақада туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Латофат Убайдуллаева туманда спортчи қизлар кўпайиб вилоят, республика ва жаҳон чемпионатларида юқори ўринларни эгаллаб, туманимиз обрўйини  кўтаришларини айтиб ўтди. 
Мусобақада 2007-2015 йилда туғилган қизлар томонидан намойиш этилган, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланди.

Унда гимнастика билан мунтазам шуғулланаётган спортчилар қизлар билан бирга мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этди.
Мусобақа ғолиблари Фахрий ёрлиқ, I-II-III даражали медаллари ва эсдалик совғалари  билан тақдирланди.

-Биринчи ўринни олганимиздан жуда хурсандмиз, - дейди мусобақа ғолиблари Лазиза Муродуллаева ва Муслимахон Эшпўлатова.  – Бундан кейинги мусобақаларда ҳам юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ