Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади

0 64

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.


Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага кўчирилган эди.


Шунга кўра, 2019 йил 5 ва 6 июнь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ