Автомобиллар чироғини ёқиб юриш тўғри қарорми?

0 206

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилган эди.

Унга кўра, жумладан, куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди.

Қайд этиш керакки, кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда кун мавзуси кундузи чироғини ёқиқ ҳолатда бўлгани учун машинаси ёниб кетаётганлар бўлмоқда. Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгариш киритиш тўғрисидаги қарор чиққан кундан буён шу каби 10 дан ортиқ ҳолатлар кузатилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари машиналарнинг кундузи чироқ ёқиб юришини бекор қилиш таклифи билан чиқишди.

ИИББ расмий сайтида эса бунақа ёнғинларга қуйидагича муносабат билдирилган: "Автомобиллар ёниб кетиши ва ҳаттоки портлашлари ҳам мумкин, бунга сабаб ўзбошимчалик билан автомобиль тузилишига аралашиш, техник ҳолатга лоқайдлик билан муносабатда бўлиш".

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев эса телеграмдаги каналида янги қоидаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўзгаришларни "шок терапияси" орқали зудлик билан амалга киритиб бўлмаслигини айтиб, бу қоидаларни амалиётга татбиқ этиш жараёни хато бўлгани, барчасига босқичма-босқич ўтиш керак бўлгани, кундузи чироқ ёқиб юриш мажбуриятини камида 2021 йил 1 январь санасидан белгилаш, унгача кенг миқёсдаги тарғибот ишларини олиб бориш, жорий йилдан бошлаб техник кўрикдан ўтаётган барча эски машиналарда ДХО бўлишини талаб қилиш, махсус кундузги чироқларни ўрнатишнинг давлат стандартини ишлаб чиқиш, керак бўлса электр усталарни ўқитиш, ёнғин келтириб чиқармайдиган жиҳозларни ўрнатишни назорат қилиш ва ҳоказо ишларни қилиш лозимлиги ҳақидаги фикрларини билдирган. 

Ғ.АБДУСАЛОМОВ тайёрлади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ