“Сўнгги қўнғироқ” садолари

0 159

    Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” янграб, “Менинг мактабим–менинг уйим” тадбирлари кўтаринки руҳда нишонланди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирлар тумандаги умумтаълим мактабларида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

    Жорий йил туманда 2 580 нафар ёшлар умумтаълим мактабларининг 11-синфини тамомлади. Катта ҳаяжон ва улкан орзулар қанотида мустақил ҳаётга қадам ташлаётган ёшлар аллақачон ўз олдиларидаги мақсад ва вазифалар кўламини белгилаб олишган. Туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этган умумтаълим мактабларидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида юқори кайфиятда ўтди. Ҳаёт остонасига илк қадам қўяётган ёшларга пухта билим берган устозлар, ота-оналар ва тадбир иштирокчилари ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришиб, битирувчиларга оқ йўл тилашди.
    Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 17–мактабда бўлиб ўтди.Тадбир ўқувчиларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, уларда келажакка ишонч, Ватанга муҳаббат каби туйғуларни шакллантиришга йўналтирилди.

“Менинг мактабим – менинг уйим” тадбирларида ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирланди. 

    – Мактабимизда 39 нафар ўқувчи 11-синфни битирди, – дейди 17-умумтаълим мактаби директори Ҳақиқат Ҳамраева. – Ушбу зиё масканида олган билимлари билан ўқувчиларимиз олий ўқув юртларига ўқишга кириб, келгусида шу Ватан, шу юрт эртаси учун хизмат қилса, биз устозлар учун бундан катта бахт бўлмайди. 


    Ҳа, битирувчи ёшлар учун тарихий кун бўлиб қолган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари барча умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари учун мазмунли маънавий-маърифий тадбир бўлди десак, янглишмаймиз.


Жахонгир САФАРОВ. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ