Мажбурий ижро бюросига янги ваколат берилди

0 115

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.


Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарорга мувофиқ Мажбурий ижро бюроси Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартноманинг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахслар жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.


Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома 2010 йил 10 декабрда Москва шаҳрида имзоланган.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ