"Минг" берсанг, ишинг битади" ушбу даъвони қилган фуқаро жазога тортилди

0 218

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлимига "Тиллобек Истам Кишмишлари" фермер хўжалиги раҳбарлари, ака-ука Истамжон ва Олам Бойкалоновлардан шикоят аризаси келиб тушди...

Ундан маълум бўлишича, "Қўшҳовуз" маҳалласида яшовчи Исмат Қурбонов ушбу маҳаллада жойлашган трансформатордан "Тиллобек Истам Кишмишлари" фермер хўжалиги ерини суғоришга мўлжалланган насосни узиб қўяди. Икки томон ўртасидаги муроса бесамар кетади. Исмат Қурбонов насосни электр энергиясига қайта улаб бериш учун 1000 АҚШ доллари талаб қилади.


Музокаралардан сўнг талабгорнинг эҳтиёжи 500 АҚШ доллари билан "қондириладиган" бўлди. Ака-укалар Исмат Қурбоновга ушбу маблағни бераётган чоғида ашёвий далил билан қўлга олинди. Зўравон қонун олдида жавоб берадиган бўлди.

Бекзод МУСУРМОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги 
иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ