Туман Кенгаши сессияси

0 384

20 ноябрь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. 
Сессияни туман Кенгаши раиси А.Бахрамов олиб борди. 
Дастлаб сессияда 2018 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларнинг туман тиббиёт бирлашмасидаги ижроси таҳлил қилинди.   
Депутатларга туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Шундан кейин депутатлар тумандаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати устидан жамоатчилик назорат гуруҳининг ўрганиш натижаларини муҳокама қилди.
Таъкидланишича, туманда жамоатчилик гуруҳи томонидан ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланган. Ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида туманда амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мавжуд камчиликлар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.
Шундан кейин кун тартибидаги навбатдаги масала - туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгаши муассислигидаги "Каттақўрғон ҳақиқати" газетасини жамоатчилик ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиботини амалга ошириш масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилди."Каттақўрғон ҳақиқати" газетаси  муҳаррири Ш.Қаршиев сессия иштирокчиларига туман фаоллари ва зиёлиларининг газетани янада ривожлантиришга қаратилган мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.Депутатлар томонидан таъкидлашича, ҳар қандай жамиятда матбуотнинг ўрни бор ва туманда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида газета ижодий жамоаси фаол иштирок этиб келмоқда.   Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг кўмаги ва қўллаб-қувватлашлари билан ҳозирда   ўн беш кунда бир чоп этилаётган бўлса 2019 йилдан бошлаб ҳафтасига бир марта ёки  камида ўн кунда бир чоп этилиши режалаштирилмоқда. Бунинг учун албатта газетхон-муштарийлар талабига мос ўқимишли мақолаларни чоп этиш устида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда туман газетасини замон талабларига мослаштириш, унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида туманда бўлаётган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларни кенг тарғиб қилиш каби вазифалар турибди. Сессия иштирокчилари тумандаги бир гуруҳ зиёлилар ва фаоллар томонидан йўлланган мурожаатномада кўтарилаган таклифларни инобатга олинишига келишиб олдилар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ