Каттақўрғонда гимнастика очиқ турнири ўтказилди

0 141

Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга, болалар, айниқса, қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишига шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида юртимизда барча спорт турлари қатори бадиий гимнастика ҳам қизларимиз ўртасида жадал оммалашди ва истеъдодли гимнастикачилар етишиб, улар турнирларда юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. 

Бугун Каттақўрғон шаҳридаги  Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Бадиий гимнастика” бўйича 2006-2014 йилда туғилган қизлар ўртасида очиқ турнир бўлиб ўтди.
Мусобақада жамоалар тайёрлаган композициялар ижро маҳорати, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин гимнастикачилар турли номинациядаги медаллар учун беллашишди.
Ушбу мусобақани Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Ҳашимов ҳам иштирок этишди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.


Каттақўрғон туманининг “Спорт маликалари” жамоаси чиқишлар юқори баҳоланиб, турли номинацияларда совринлар билан тақдирланди. Гимнастикачиларнинг юқори натижаларга эришишида устози Ирода Эргашеванинг меҳнати катта. 
– Очиқ турнирда иккинчи ўринни қўлга киритганимдан хурсандман. Келгусида ҳам бунданда юқори натижаларга эришишга харакат қиламан, – дейди Муслимахон Эшпўлатова.

Жахонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ