Пиёдани урдию жуфтакни ростлади

0 227

"Йўл қоидаси - умр фойдаси", дейишади доно халқимиз. Унга амал қилмаслик умрга ёки чўнтакка зиён қилиши мумкин. Афсуски, ҳайдовчи ва йўловчининг қоидага амал қилмаслиги оқибатида нохуш ҳолатлар ҳам келиб чиқади. Айни пайтда баъзи фуқароларнинг ўз айбини тан олиб, қонун олдида жавоб бериш ўрнига бўйнтовлаш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Бахтиёр Мизамов жорий йилнинг 21 февраль куни Каттақўрғон шаҳар Нурафшон кўчаси бўйлаб ўзининг бошқарувидаги Нексия русумли, давлат рақами 30 В 642 РА бўлган автомобилида манзил томон кетаётиб, вояга етмаган пиёда Фирдавс Жўраевни туртиб юборади. Бироқ у енгил тан жароҳати олган жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан ғойиб бўлади.


Каттақўрғон туман маъмурий суди томонидан қоидабузарнинг қилмиши муҳокама этилди. Унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 6 ойга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Афсуски, биргина эътиборсизлик Б. Мизамовга қимматга тушадиган бўлди. Шу боис йўлга чиққанда аввало яхши ният билан отланиш, сергакликни йўқотмаслик барчамиз учун муҳимдир.


Санжар СОЛИЕВ,       
Маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ