Абитуриентларнинг шахси бармоқ излари орқали аниқланади

0 214

    Ўтган йили тест синовлари даврида абитуриентнинг шахсини аниқлашда қўлланилган усулларга қўшимча равишда бу йил бармоқ изларини олиш ҳам қўшилди. Қолаверса, тест синовларига уяли алоқа воситалари, қўшимча ёрдамчи техникалар киритишга уринишлар бўлгани ҳисобга олиниб, бу йил тестлар бўладиган биноларга мобиль алоқани чекловчи қурилмалар ҳам қўйилади. 

Давлат тест маркази мутахассисининг айтишича, бу йил ОТМга қабул квоталари ўтган йилгидан ҳам кўпроқ бўлиши режалаштирилган. Бу жараёнда ОТМ имкониятидан келиб чиққан ҳолда, табақалаштирилган ҳолда тўланадиган тўлов шартнома асосида ўқишни ташкил этиш ҳам кўзда тутилаяпти. Бунда барча олий таълим муассасалари ўз имконияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этгач, талабалар сони янада ортади. 


Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига билиши мумкин. Аммо унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида аниқ бўлади. Бу маълумотлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Р.БОЙНИЁЗОВ тайёрлади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ