Бугунги меҳнат эртанги самара

0 241

Зироатчиликда меҳр билан қилинган меҳнат албатта ўз самарасини беради. Бунинг учун ерга уруғ қадалган кундан ҳар бир агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишни тақазо этади. Туман қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ўртасида ўтказилган семинарда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Улуғбек аҳоли массивидаги "Саодат" фермер хўжалигида ташкил этилган семинар ишида жорий йил ғўза парвариши, мавжуд культиваторлардан самарали фойдаланиш, ишни "отряд" усулида ва "наряд" тизимида ташкил этиш, ғўза қатор ораларини чопиқ қилиш, бегона ўтлардан тозалаш, ягоналаш ва зараркунандаларга қарши профилактик курашиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича атрофлича фикр юритилди. 

Семинарда сўз олган туман ҳокими А.Бахрамов туманда бугунги кунда культиваторларни тўлиқ далада ишлашини кечаю-кундуз назорат қилиш, механизатор ва ишчиларга дала бошида барча шароитларни яратиб бериш, чигит экилган майдонларни бегона ўтлардан тозалаб майда чопиқ ишларини зудлик билан амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб, айни пайтда ММТП  масъуллари ва ҳудудларга бирктирилган ташкилот раҳбарлари ва фермер хўжаликлари мутасаддилари томонидан муҳим агротехник тадбирларга етарлича эътибор бермаётганлиги қаттиқ танқид остига олди. Бундан ташқари, механизатор уйларини тартибга келтириш уларни дам олишлари учун етарлича шароитлар яратилмаганлиги тўғрисида баътафсил тўхталиб, зарур таклиф ва тавсиялар берди.

Жахонгир САФАРОВ,
ўз мухбиримиз




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ