Мурожаатларга ечим топиш бош мақсадимиз

0 197

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлиги йўлида қилинаётган кўплаб эзгу ва хайрли ишлар одамларни ҳаётдан розилигини оширмоқда. Бу билан жойлардаги барча муаммолар ўз ечимини топган, дегани эмас. Ҳали ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина.

Бу жойларда ташкил этилаётган "сайёр қабул"лар давомида келиб тушаётган мурожаатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ходимларимиз фуқаролар томонидан қилинаётган ҳар бир мурожаатнинг ижобий ҳал қилиниши бўйича аниқ ва мақсадли ишлар олиб борилаётгани, бу ишда барча мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг кенг жалб қилинаётгани муаммоларни тез фурсатларда бартараф этилишида бош омил бўлмоқда.


Яқинда бўлиб ўтган ана шундай қабулда тумандаги Мадраса маҳалласи Ўзбекистон кўчасида яшовчи фуқаро Гўзал Мавлонова ногирон фарзандига ногиронлик аравачаси олиш бўйича кўп вақтдан буён мурожаат қилиб келаётган бўлсада, муаммосига ечим тополмаётганлиги сабабли ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, Г.Мавлоновага бир дона болалар ногиронлик аравачаси етказиб берилди. Шунингдек,  яна шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Маҳлиё Суюнованинг фарзанди ҳам ногиронлик арвачаси билан таъминланди ва бу мурожаатларга ижобий ечим топилди.


Ўтказилган қабуллар давомида Тарнов маҳалласи Жарбоши қишлоғи ҳудудида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган намунали уй-жойларда истиқомат қилиб келаётган бир гуруҳ фуқаролар уйлари ҳали ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмагани бўйича мурожаат қилишган эди. Ушбу мурожаат бўйича тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, бу муаммо жойида ўрганиб чиқилди ва уни бартараф этиш бўйича мутасаддилар иштирокида зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада, қисқа муддат ичида янги лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларга ичимлик суви етказиб беришга мўлжалланган сув тақсимлаш иншооти қайтадан таъмирланди. Энди бу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлмоқда.


Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ва муаммоларни бартараф этиш орқали халқ розилигига эришиш, бу борада олдимизга қўйилган вазифаларни шараф билан бажариш бундан буён ҳам бош мақсадимиз бўлиб қолаверади. 

Зокирхон АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Каттақўрғон 
туманидаги Халқ қабулхонаси мудири. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ