kathaq@mail.ru

Оила – жамият устуни

Мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича "Соғлом оила - соғлом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга тадбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсати олиб борилмоқда. Шу мақсадда "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  Фармони ижроси юзасидан "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан хотин - қизлар қўмитаси, Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди,  халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши каби қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.


"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 115 та нотинч оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилди, 17 та оилалардаги муаммолар бартараф этилди.


- Марказимиз томонидан оилаларнинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланиши, турмуш фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш бўйича  "Соғлом она-соғлом бола", "Соғлом турмуш тарзи-саломатлик гарови", "Соғлом турмуш тамойиллари", "Репродуктив саломатлик", "Оилани режалаштириш", "Неча ёшдан оила қуриш мумкин" каби мавзуларда  маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда, - дейди "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари Туримтош Алимова.


Бундан ташқари туманда замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, бой маданий тарихий меъроси ва анъанавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ш.ЭШБОЕВ.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Tumanda bugun

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ..

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари 13-сессияси бўлиб ўтди....

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз
Долзарб мавзу / Siyosat

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга ..

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?