Замонавий боғча иш бошлади

0 238

Мамлакатимизда таълимнинг илк босқичи мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда. Бу борада туманда ҳам бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай муштарак мақсадлар йўлида тумандаги "Ёдгорхўжа" маҳалла фуқаролар йиғинида кўп йиллардан буён ҳаминқадар шарт-шароитларда фаолият кўрсатиб келган 30-сон мактабгача таълим муассасасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. 120 ўринга мўлжалланган муассаса биносининг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, халқ таълими ва мактабгача таълим тизими раҳбар ходимлари иштирок этишди.


Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоев кенг дунёқараш, пухта билим ва салоҳиятга эга авлодни вояга етказиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, бу борада ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.


Таълим муассасаси 120 нафар қишлоқ болажонларини ўз қучоғига олиб, 4 та доимий ва 1 та қисқа муддатли гуруҳларда келажак авлод вакилларига таълим ва тарбия беришни бошлади. Муассасада давлат таълим стандартларига мувофиқ кутубхона, мусиқа ва спорт зали, ётоқхона, ошхона, фитобар, жисмоний тарбия ҳамда ўйин майдончалари мавжуд.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ