Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

0 265

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

Давлат  ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш билан боғлиқ ишларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги  "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги "Давлат  ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 97-сонли ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 133-Қ сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 133-Қ сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н.Санақулов), туман архитектори (С.Тўхтамуродов), туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Мусурмонов) туман ҳудудида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер  участкаларини олиб қўйишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги  "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан  яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сонли Фармонининг 2-3 бандлари талаблари, яъни:
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунинг¬дек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилиши;
ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулк¬нинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилиши;
жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг ноқонуний маъмурий ҳужжати қабул қилиниши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, биринчи навбатда, тегишли органларнинг бюджетдан таш¬қари маблағлари ҳисобидан қопланади, кейинчалик айбдор шахсдан ре¬гресс тартибида ундириб олиниши;
Шунингдек давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга;
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши юзасидан  белгиланган тартибга  қатъий амал қилинишини таъминласинлар.


3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н.Санақулов)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги Давлат  ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни  тасдиқлаш ҳақида"ги 97-сонли қарори билан тасдиқланган   қоидаларнинг  4-бандига мувофиқ белгиланган муддатда  ер участкасини олиб қўйиш ҳамда уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва бузиш ҳамда кўчириш ишларини белгиланган  тартибда амалга оширилишини  таъминлаш вазифаси юклатилсин.


4. Туман ҳудудида бузиладиган уйлар, хонадонлар, иморатлар, иншоотлар, кўчириладиган дарахтлар учун тўлов миқдорларини ва компенсация турини белгилаш бўйича комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қарор моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ва аҳолини хабардорлигини ошириш, расмий веб-сайтларга жойлаштириш "Каттақўрғон ҳақиқати" газетаси (Ш.Қаршиев)га тавсия этилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари  Н.Санақулов зиммасига юклансин.


Туман ҳокими                       А.БАХРАМОВ. 

10 май 2019 йил.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ