Бандлик маркази янги бинода

0 294

Туман бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Барча қулайликларга эга ушбу марказда аҳоли учун ҳам марказ ходимлари учун ҳам замонавий шарт-шароитлар яратилган.

Туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган янги мажмуанинг очилишида сўзга чиққан туман ҳокими А. Бахрамов  туман аҳолиси ўртасидаги ишсизлик даражасини камайтириш, фуқароларни доимий ва вақтинча иш билан таъминлаш, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда ушбу марказнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиб, ушбу даргоҳ одамларга эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилишини таъкидлади.


- Марказ 260 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади, - дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Нуриддин Шакаров. - 16 нафар ходим самарали меҳнат қилмоқда. Бу ерда фуқароларимизга 7-8 турдаги хизмат кўрсатилади.


Таъкидлаш жоизки, марказ биноси "Собиржон бунёдкор" МЧЖ қурувчилари томонидан қарийб 4 ой мобайнида қуриб, фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишларига 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди. Марказда ходимларнинг ишлаши учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган.

А.ЗИЁДОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ