Оилага эътибор - ўзлигимизга эътибор

0 97

    15 май — Халқаро оила куни муносабати билан жорий йилнинг 8 май куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг баёни билан Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинган эди. 
 

     Унга мувофиқ, 10 — 17 май кунлари мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида “Мустаҳкам оила ҳафталиги” деб эълон қилинди. Ҳафталик доирасида туманимиз бўйлаб жойларда оилалар барқарорлигини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий учрашувлар, юзма-юз мулоқотлар, савол-жавоблар, спорт-соғломлаштириш мусобақалари, китобхонлик кунлари ва бошқа турли мавзулардаги тадбирлар ўтказилмоқда.
    Сана муносабати билан туман марказий истироҳат боғида “Аҳил оилалар ташрифи” мавзуида байрам сайли бўлиб ўтди. Сайлга келган оиларлар карнай сурнай садолари остида кутиб олинди ҳамда “Оила” гимни янгради.
  
     Тадбир иштирокчиларини туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Латофат Убайдуллаева Халқаро оила куни билан қутлаб, ҳар бир оилада тинчлик-хотиржамлик ҳукм суришини, оилаларда фақат эзгулик ривож топишини сўради.

    Шундан сўнг  маданият бўлимининг “Зарафшон” ансамбили жамоасининг концерт дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиларининг турли йўналишлардаги чиқишлари байрамга янада қизиқарли тус берди. Мактаб ўқувчиларининг “Отам, онам, мен –аҳил оиламиз!, “Отам-ишончим, онам-қувончим” мавзуларида ёзган иншоолари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Ғолиб бўлган ўқувчилар ҳамда сайлга таклиф этилган намунали оилалар вакиллари фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

     - 42 йилдан буён аҳил ва иноқ бўлиб яшаб келмоқдамиз, -дейди тумандаги Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро Қаноат Ҳайитова. – Мана бугун биз оилам билан сайлга ташриф буюрдик. Ушбу тадбир бизда катта таассурот қолдирди. Тадбир ташкилотчилари бизни фахрий ёрлиқ ва совғаларга лойиқ топишганидан хурсандмиз.


Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ