САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВА ЧУНЦИН ШАҲРИ ЎРТАСИДА КЕЛИШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

0 28

14 май санасидан бошлаб Хитой Халқ Республикасининг Чунцин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг минтақалар раҳбарлари иштирокидаги иккинчи форум бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу форум ишида Республикамиз вакиллари таркибида вилоятимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда. 
Хитойга ташриф давомида 14 май куни делегациямиз аъзолари Чунцин шаҳри мери Тан Льянчжи томонидан расмий қабул қилинди. Қабул давомида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди. 
Музокаралар якунида Чунцин шаҳри ва Самарқанд вилояти ўртасида қурилиш, логистика, саноат, кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалиги, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт ва бошқа соҳаларда инвестицияларни жалб этиш борасида келишув меморандуми имзоланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ