“Ёнбошсой” маҳалласига оқсоқол сайланди

0 160

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  70-умумтаълим мактабининг фаоллар залида “Ёнбошсой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди.

 Ёнбошсой маҳалласи раислиги учун ҳудуд аҳолиси томонидан Бахриддин Эргашев ҳамда Адолат Қодирова номзоди қўйилган бўлиб, комиссия раиси ҳар икки номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолиятига қисқача тўхталди. Шундан сўнг номзодларнинг фикри, мақсад ва режалари эшитилди.
Махсус кабиналарда яширин овоз бериш жараёни ташкил этилди. Саноқ комиссияси ўрганишидан сўнг натижалар эълон қилинди. Унга кўра, сайловда 150 нафар вакиллар қатнашган бўлиб, Бахриддин Эргашев юқори овоз билан маҳалла раислигига сайланди.
– Маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловларининг бу сафаргиси янгича тартиб асосида ташкил этилди, – дейди участка комиссияси раиси И.Нарзуллаев. – Аввало, шаффофликни таъминлаш мақсадида саноқ комиссияси аъзолари бевосита сайловчилар орасидан шакллантирилган. Айнан кимлар таркибга киритилишини ҳам аҳолининг ўзи ҳал қилди. Ҳар икки номзодга тенг, бир хилда имконият берилди. Ўйлаймизки, ёнбошсойликлар ўз хоҳиш-иродасига кўра, муносиб номзодга овоз беришди.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ