Қабристон йўли кенгайтириладиган бўлди

0 56

Бугун туман прокуратурасига қилинаётган мурожаатлар орасида фуқаролар ўз манфаатинигина эмас, халқнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларнинг олдини олишга оид турли таклиф ва ташаббуслар келиб тушаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу, ўз навбатида, аҳоли ўртасида жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётгани, фуқароларда дахлдорлик ҳиссининг ортаётганидан далолатдир.

Ана шундай мурожаатлардан бири, "Мирзо Улуғбек" маҳалласи Х.Ниёзов кўчасида истиқомат қилувчи тадбиркор Шароф Эгамбердиевдан келиб тушди.


Гап шундаки, фуқаро 2012 йилда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида тегишли давлат идорларининг рухсати билан "Кадан" халқ қабристони ҳудудига трансформатор, юқори кучланишга эга электр кабелларини эса бетон тўсинлар орқали қабристоннинг орқа томонидан ўтадиган йўлдан ўрнатади. Вақт ўтиб, йўлдан катта-катта техникаларнинг ўтиб-қайтиши натижасида бетон тўсинларга зиён етаверади. Боиси шундаки, ушбу йўлнинг бошланиш қисми энига 9 метр, қабристон тўғрисига келиб эса 4,5 метрни ташкил этади. Шароф Эгамбердиев мурожаатида бунинг олдини олиш, шунингдек, қабристон йўлини аввалгидан-да кенгайтириш, ўзи ва маҳалла аҳли учун қулайлик яратишни сўраган.


Мурожаатда келтирилган талаблар ва тавсиялар туман прокуратураси ҳамда туман ҳокимлиги, ободонлаштириш бошқармаси, архитектура ва қурилиш бўлими ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда қонуний ўрганилди. Унинг ўринли эканлиги инобатга олиниб, масъул корхона-ташкилотлар билан биргаликда тегишли далолатнома расмийлаштирилди. Хуллас, "Кадан" халқ қабристонининг йўли кенгайтириладиган бўлди.

Ойбек ХОЖАЕВ,
туман прокурори  




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ