Мавсум масъулияти

0 40

Маълумки ипакчилик азалдан сердаромад соҳа ҳисобланиб, ундан қимматбаҳо саноат хомашиёси олинади. Айни пайтда мамлакатимида ипак қурти боқиш авж палласига кирган. Туманимизда ҳам "Кумуш тола" хусусий корхонаси фермер хўжаликлари ва оилалар билан икки томонлама шартнома асосида ипак қурти парваришламоқда.

Тумандаги Талмарон қишлоғида истиқомат қилувчи Зокир Розиқов ҳар йили ипак қурти парвариши билан шуғулланади.  Пиллакор бу йил ҳам оиласи билан 4 қути ипак қурти парваришламоқда. Буюртмачининг эхтиёжидан келиб чиқиб, у уч навбатда ипак қурти боқиш ниятида. 

- Ипак қуртини парваришлаш  жараёнида биринчи ёшда 4-5, иккинчи ёшда 10-12, учунчи ёшда 25-30, тўртинчи ёшда 40-45 ва бешинчи ёшда 70-80 квадрат метр жой талаб қилинади, - дейди Зокир Розиқов. - Ана шунда бир дона ипак қурти 1 грамм эмас, 2-3 грамм хомашиё беради. Ипак қурти 25 градус иссиқликда  нормал ривожланади.

Оила аъзолари ипак қурти парвариши ҳадисини олишган. Келтирилаётган тут баргларини қиймалаб ипак қуртларини озиқлантираётган оила аъзоси Азиза Юлдошева ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратаётгани диққатимизни тортди.  
- Шу 28-30 кун давомида ипак қуртларимизни яхши парваришлаб, пиллани етиштириб олсак бу бизнинг ютуғумиздир, - дейди туман "Агро пилла" МЧЖ агрономи Насиба Рўзиева.- 34 йилдан бери  пиллачилик агрономи бўлиб ишлаб келаман. Жорий йилда хўжалигимиз 120 та оилаларга 216 қути ипак қуртини тарқатди. Тутзорларимизда барг мўл. Насиб бўлса кўзлаганимиздан ҳам кўп ҳосил оламиз.


     Жорий йил туман "Агро пилла" МЧЖда назорат қутиси ташкил этилган. Назорат қутига 10-12 дона ипак қурти алоҳида боқилади. Олиб келинган тут барглари биринчи бўлиб назорат қутидаги ипак қуртларига берилади. Озуқа назорат қутидаги ипак қуртларига ножўя таъсир қилмаса кейин боқилаётган ипак қуртларига берилади.

Ж.САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ