kathaq@mail.ru

Авиакасса ходими "янглишди"

Жорий йилнинг 16 апрель куни туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига "Файзикент" маҳалла фуқаролар йиғини Равот қишлоғида яшовчи Ҳолида Саидовадан шикоят аризаси келиб тушди.

Унда маълум бўлишича, истеъмолчи Х.Саидова турмуш ўртоғи Санжар Рашидов билан бирга Россия Федерациясининг Москва шаҳрига бориш мақсадида авиачипта олмоқчи бўлишади. Улар Пайшанба шаҳарчаси "Дўстлик" маҳалласи Амир Темур кўчасидаги "Сағдиана ишонч авиа" масъулияти чекланган жамияти филиалига бориб, эҳтиёжини баён қилишади. Авиакасса сотувчиси Гавҳар Абдуллаева Х.Саидова ва унинг турмуш ўртоғидан "Ўзбекистондан Москва шаҳрига учувчи рейс учун" деб ҳар бирига 1 650 000 сўмдан, жами 3 300 000 сўмга авиачипта сотади. Фуқаролар ҳеч нарсага эътибор бермасдан, аслида Ўзбекистондан Москвага эмас, Чимкентдан Москвага учадиган билетни сотиб олганлигини имзо чекиб бўлишганидан сўнг англайди. Уддабурон сотувчига алмаштиришни, хатоликни тўғирлашни айтишганда Гавҳар Абдуллаева бунинг ҳозир иложи йўқлигини, кейинроқ бирор нарса қилишни айтади.

Фуқаролар икки кун сарсон бўлгач, жамиятимизга мурожаат қилишди. Ҳолат жойига бориб ўрганилганда эса Гавҳар Абдуллаева кўра-била туриб, бу ишга қўл ургани, агар хоҳласа фуқароларга ортиқча тўланган 200 минг сўмни қайтариб беришини айтди. Ундан истеъмолчига авиачипта учун қабул қилинган нақд пулларнинг бир маротабалик чеки сўралганда истеъмолчига бермаганлиги, энди ҳам имкони йўқлигини айтди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти туман адлия бўлимига билдиришнома киритди. Энди тартиббузар сотувчи қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.
Ж.ЖУМАЕВ,
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
жамияти туман бўлими раиси

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

КЎП  ҚАВАТЛИ  УЙЛАР АТРОФИ ТОЗАЛАНИБ, ҚЎШИМЧА  ЯНА  БИТТА КОНТЕЙНЕР  ЎРНАТИЛДИ
Jamiyat / Jamotatchilik nazorati

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР АТРОФИ ТОЗАЛАНИБ, ҚЎШИМЧА ЯНА БИТТА ..

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман Пайшанба шаҳарчасида кўп...

Каттақўрғонда мактабгача таълим бўлимига янги раҳбар ва ўринбосар тайинланди
Долзарб мавзу / Ta'lim

Каттақўрғонда мактабгача таълим бўлимига янги раҳбар ва ..

Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Мактабгача таълим бўлимининг кенгайтирилган...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Январь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?