“Мундиён”га оқсоқол янги бўлди

0 215

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  17- умумтаълим мактабининг фаоллар залида Мундиён маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди.
 
Дастлаб маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Ж.Жумаев сайловда овоз бериш тартиби борасида тушунтириш бериб, йиғилиш раёсати ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаб олиш таклифини ўртага ташлади. Раёсат аъзолари ва саноқ комиссияси сайлаб олингач,  номзодлар ҳақида маълумот берилди. 

 Катта масъулият ва залворли юкни ўз зиммаларига олишга аҳд қилган  Насридин Абдишукуров ҳамда Музаффар Қудратовлар вакилларни ўз дастури билан таништирдилар.

Шундан сўнг 273 нафар вакилдан 269 нафари сайловда қатнашаётгани маълум қилиниб, уларга сайлов бюллетени тарқатилди.


Жараён ниҳоясига етгач, саноқ комиссияси сайлов қутисини ҳамманинг кўз ўнгида очиб, бюллетенларни санади.
Саноқ якунига кўра, Музаффар Қудратов 145 та, Насридин Абдишукуров 82 та овоз тўплагани айтилди. 42 та бюллетен вакилларнинг нотўғри белгилаши оқибатида яроқсиз деб топилди.
Сайлов натижаларига кўра Музаффар Қудратов маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайланди.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ