Уруш қатнашчилари эъзозланиб, эҳтиром кўрсатилди

0 101

Бугун Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов бошчилигидаги туман жамоатчилиги вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларида бўлишиб, уларга давлатимиз раҳбарининг қутлови ва совға саломларни етказишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан, бугун сафимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган туманимиздаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Рауп Саноқулов, Рахмат Қобилов, Райим Юсупов ва Шукур Норовлар хонадонига борилиб, уларнинг ҳар бирига ҳукуматимиз томонидан ажратилган 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги пул мукофотлари топширилди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофотлари, теливезор ва қимматбаҳо совғаларни туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, Марказий ҳарбий округи  қумондони, Катақўрғон шаҳар мудофаа бўлими, вилоят марказий банки, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари  тантанали ва байрамона равишда топширдилар.
Шунингдек, пул мукофотларини топширишда мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчилари томонидан Ватанни, Мустақиллигимизни, тинчликни мавҳ этувчи шеърлар ўқилди, ҳарбий оркестр ижросида уруш даври мусиқалари ижро этилди. Уруш қатнашчиларига гулдасталар тортиқ қилинди.

Жахонгир САФАРОВ. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ