kathaq@mail.ru

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН БЎЛИШИ КЕРАК

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор сезиларли даражада кучайди. Қизиғи шундаки, математика фанини яхши билмасдан бошқа фанларни ўрганиш, ўзлаштиришда муваффақиятга эришиб бўлмайди. Айниқса, информатикадек замонавий фанни   математикани яхши билмасдан ўзлаштириб бўлмайди. Шу боис, бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида математикани ўқитиш, ўрганишни яхшилаш борасида талай ибратли ишлар   амалга оширилмоқда. Қаердаки, бу фанни ўқитиш намунали ташкил этилган экан, шу мактабнинг ўқувчилари фанларни ўзлаштиришда, фан олимпиадаларида катта ютуқларга эришмоқда. Масалан, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги ихтисослашган мактабнинг ўқувчилари ҳар йили республика ва жаҳон олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллаб, шуҳратларини оширишяпти. Ушбу мактабдаги таълим-тарбия борасида орттирилган тажриба бугун кенг ўрганилиб, республикамиздаги барча мактабларда оммалаштирилмоқда.
Математикани яхши ўзлаштириш учун бизнингча, ҳаракатни бошланғич синфларданоқ бошлаш керак. Яъни логик фикрлашга доир мисол ва масалалар  ечишга, болаларнинг фикр доирасини кенгайтиришга эътибор қаратилиши зарур. Бунинг учун албатта математика фани ўқитувчисининг фикр доираси кенг, фанни чуқур билиши, дарс  ўтишнинг янги замонавий усуллардан хабардор бўлиши талаб қилинади. Дарсларни ноанъанавий, қизиқарли,   мусобақа, топқирлик, топағонлик усулида ўтиш яхши самара бериши тажрибада исботланган. Болаларда математик тафаккурни шакллантиришда бундай усулларнинг аҳамияти катта.
Бизнингча,бугун мактабларнинг 10-11 - синф ўқувчилари учун чиқарилган ва тақдим этилган дарсликлар ниҳоятда мураккаб бўлиб, уларни ўзлаштириш нафақат ўқувчи, ҳатто ўқитувчи учун ҳам оғирлик қилмоқда. Бу дарсликларни қайта кўриб чиқиб, енгиллатиш, соддалаштириш керак. Ҳар бир синфда математикага қизиқадиган, қобилиятли ўқувчилар бўлади. Улар билан алоҳида машғулотлар ўтказиб, зеҳнини,билимини чуқурлаштириш керак. Мен шогирдим Икромов Алишерда ана шундай иқтидорни пайқагач, унга алоҳида эътибор қаратиб, мураккаб масала ва мисолларни ечиш, қўшимча дарслик-қўлланмаларни ўрганиш, мақолаларни ўқиб боришга қизиқтирдим. Меҳнатим зое кетмади. Ўқувчим математикадан вилоят ва республика олимпиадаларида қатнашиб, совринли ўринларни қўлга кирита бошлади. Айни пайтда у Молия институтининг 3-курсида таҳсил олмоқда. Собиқ ўқувчиларим орасида математика фани ўқитувчилари бор эканидан  фахрланаман.
Биз математика фанини ўқитиш борасидаги айрим фикрларимизни баён қилдик.Умуман мактабда ҳар бир фан катта масъулият ва тайёргарлик билан ўқитилиши, ўқувчиларнинг дарсда зерикиб қолишларига йўл қўймаслик керак. Чунки ўқишдан совуган, қизиқиши сусайган ўқувчини қайта тарбиялаб, фанга, ўқишга муносабатини ўзгартириш анча қийин кечади. Шу сабабли ўқитувчилар ўз касбини севиши, ўқувчилари учун нафақат билим,балки меҳр-муҳаббатини ҳам беришга тайёр бўлиши керак.


Лайло БЕРДИЁРОВА, 
тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби 1-тоифали математика фани ўқ
итувчиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?