Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон мисли кўрилмаган ривожланиш босқичини бошидан кечиргани, айрим соҳаларда 20-30 йил олдинга ўтиб кетгани, халқаро ҳамжамиятда катта нуфуз орттирганини ҳаммамиз кўриб,билиб турибмиз. Биз ана шу йўлдан давом этишимиз ҳамда янги Ўзбекистонни барпо этишда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.
Бунинг учун биринчи галда 24 октябрь куни муносиб номзодга овоз бериб, халқимиз билан,Президентимиз билан бирга эканимизни намоён этишимиз шарт. Мен туманимиздаги барча нуронийларни, катта ҳаётий тажрибага эга ватандошларимизни фуқаролик бурчимизни шараф билан уддалаб, фаол ватанпарварлар сафида бўлишга даъват этаман.
Бахтиёр БОЗОРОВ,
меҳнат фахрийси.
меҳнат фахрийси.